«Қўқон-1912» — «Насаф» ўзаро ўйини учун ПРЕВЬЮ
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 30 марта тўқнаш келишган.
Фото: Қўқон-1912 ПФК
Суперлиганинг 6-турида “Қўқон-1912” – “Насаф” ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 8-апрель куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 30 марта тўқнаш келишган.
“Насаф” ўйинларнинг 21 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 56-27 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждарлар” 67 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист