“Қўқон-1912” эртага янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказади
Бу йилги маросим эртага, 1-март куни Қўқон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида соат 11:00 да бошланади.
photo: Qo'qon-1912
Хабарингиз бор, “Қўқон-1912” ҳар йили янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказади.
Бу йилги маросим эртага, 1-март куни Қўқон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида соат 11:00 да бошланади.
Тадбирда жамоамиз таркибига янги қўшилган футболчиларни таништириш, шунингдек, жамоанинг бўлажак мавсум давомида фойдаланадиган футболкалари тақдимоти ўтказилади.
Таништирув маросимига ОАВ вакиллари ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг содиқ мухлисларимизни таклиф қиламиз.
Мўлжал: Шаҳар ҳокимлиги рўпарасидаги ягона дарча мажлислар саройи", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор