Оммавий ахборот воситалари учун Олимпия шаҳарчасига пресс-тур ташкил этилди
Спорт иншоотларида оммавий ахборот воситалари учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Фото: Спорт вазирлиги
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун ҳамда спорт соҳасини тижоратлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун замонавий Олимпия шаҳарчасига пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакилларига Давлатимиз раҳбари ташаббусларига мувофиқ спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, спорт иншоотларида оммавий ахборот воситалари учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Мазкур пресс-тур журналистлар учун спорт инфратузилмаси билан яқиндан танишиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш ҳамда соҳадаги янгиликларни жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист