Омар Мармушга «Ньюкасл» ва «Тоттенхэм» қизиқиш билдирмоқда
«Манчестер Сити» Мармушни ўтган ёзда сотиб олган эди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш «Ньюкасл» ва «Тоттенхэм» клубларининг қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи яқин вақт ичида ўз келажаги бўйича «Манчестер Сити» раҳбарияти билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳужумчи кетиш ҳақида қарор қабул қилишдан аввал янги бош мураббий Энсо Маресканинг позициясини билиб олмоқчи. Агар Мареска Мармушнинг хизматларига қизиқиш билдирса, мисрлик футболчи жамоада қолиб, асосий таркиб учун курашишга тайёр.
«Манчестер Сити» Мармушни ўтган ёзда сотиб олган эди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.