«Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рейтинги янгиланди
Goal нашри 2026 йилги “Олтин тўп” мукофоти учун асосий даъвогарлар рейтингининг янгиланган талқинини эълон қилди.
Рейтингнинг янгиланган талқинига кўра, Чемпионлар лигасидаги ғалабага қарамай, “ПСЖ” вингери Усмон Дембеле пешқадамликни қўлга кирита олмади ва иккинчи ўринда қолди.
Goal нашрининг талқинига кўра, “Олтин тўп” мукофоти учун асосий даъвогарлар рейтинги қуйидагича:
Ҳарри Кейн (“Бавария”, Англия терма жамоаси);
Усмон Дембеле (“ПСЖ”, Франция терма жамоаси);
Ламин Ямаль (“Барселона”, Испания терма жамоаси);
Витинья (“ПСЖ”, Португалия терма жамоаси);
Майкл Олисе (“Бавария”, Франция терма жамоаси);
Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”, Франция терма жамоаси);
Хвича Кварацхелия (“ПСЖ”, Грузия терма жамоаси);
Луис Диас (“Бавария”, Колумбия терма жамоаси);
Деклан Райс (“Арсенал”, Англия терма жамоаси);
Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”, Норвегия терма жамоаси).