Олти йиллик танаффусдан сўнг U21 Биринчилигида совриндорлар қаторида жой олган Бунёдкор ўринбосарларига кумуш медаллар топширилди
Олти йиллик танаффусдан сўнг U21 Биринчилигида совриндорлар қаторида жой олган Бунёдкор ўринбосарларига кумуш медаллар топширилди.
"Бугун “Бунёдкор” футбол клуби Бош директори Муроджон Алиев, асосий жамоамиз бош мураббийи Ильёс Зейтуллаев, спорт директори Ислом Иномов, техник директор Виталий Ни Анвар Раҳимов мураббийлик қилаётган ўринбосарларимиз билан учрашди. Учрашув давомида мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган ёшларимиз томон илиқ фикрлар билдирилди. Жумладан, бош мураббий Ильёс Бекирoвич ўз фикрларини билдирган ҳолда, бу билан тўхтаб қолмасликни, меҳнат қилишда давом этиш кераклигини, албатта бу ўз самарасини беражагини алоҳида таъкидлади.
Тадбир якунгида ўринбосарларимизга кумуш медаллар ҳамда махсус соврин топширилди", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.