«Олимпик» назорат баҳсида «шерлар»га имкониятни бой берди
Про-лигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Олимпик» жамоаси бугун Суперлига вакили, Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони «Пахтакор»га қарши баҳс олиб борди. Янгиланган «Пахтакор» стадиони ўртоқлик ўйинига мезбонлик қилди.
Учрашувда «Олимпик» 2:3 ҳисобига имкониятни бой берди.
Назорат учрашуви
«Пахтакор» стадиони, 7-сентябр
«Пахтакор» - «Олимпик» 3:2
Голлар: Бобур Каримов 24, Достон Ҳамдамов 34, Умар Адҳамзода 44 - Амир Бакаев 54, Жавоҳир Мубараков 62 (пен.)
Учрашувни меҳмонлар қуйидаги таркибда бошлади:
16.Самандарбек Жўрабеков, 2.Бобур Абдужабборов, 3.Дониёр Эркинов, 5.Абубакир Режаббоев, 6.Жаъфар Баҳодиров, 9.Жавоҳир Мубараков, 17. Муҳаммадюсуф Файзуллаев, 19. Яшнарбек Асадуллаев, 70.Абдураҳмон Даминов, 76.Шаҳзод Имамов, 77.Амирбек Бакаев.
Захирадан майдонга тушганлар: 16.Жаҳонгир Бўриев, 76.Зикриллоҳ Хотамжонов, 7.Абдулборий Маъруфжонов, 8.Амирхон Валиев, 10.Тимур Тўлегенов, 21.Илья Еличич, 18.Камронбек Йигиталиев, 22.Руслан Мўнголд, 99.Беҳрўз Акрамов.