Олексий Щебетун — «Қизилқум» футболчиси!
Украиналик футболчи клуб раҳбарияти билан бир йиллик шартнома имзолади.
Фото: Қизилқум ПФК
Қишки ўқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган Акмал Рустамов қўл остидаги «Қизилқум» жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида навбатдаги трансферни амалга оширди.
Молдова, Беларусь, Украина ҳамда Қозоғистон жамоаларида тўп тепган маҳоратли ҳужумчи Олексий Щебетун янги мавсумда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. Украиналик футболчи клубимиз раҳбарияти билан бир йиллик шартнома имзолади.
Олексий Щебетун ҳақида:
Туғилган куни: 02.06.1997 йил
Туғилган жойи: Запорожье — Украина
Позиция: ҳужумчи
Тўп тепган жамоалари: «Зимбру» (Молдова), «Қизил-Жар» (Қозоғистон), «Металлург» (Украина), «Авангард» (Украина), «Динамо Киев» (Украина)
Розикжон Султонмуродов
Журналист