ОКМК Хуршид Ғиёсов билан хайрлашди
Ғиёсов фаолиятини водийда давом эттиради.
Фото: ОКМК
Олмалиқнинг ОКМК клуби тажрибали яримҳимоячи Хуршид Ғиёсов билан хайрлашганини маълум қилди.
2022 йилдан буён ОКМК шарафини ҳимоя қилиб келган Ғиёсов ушбу давр мобайнида жамоа сафида 135 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 37 та голли узатма муаллифи бўлди.
Келаси мавсумда футболчи Суперлиганинг амалдаги чемпиони «Нефтчи» сафида ҳаракат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист