ОКМК ФК жамоаси БААга жўнаб кетди
Шунингдек, ўқув-машғулот йиғини доирасида тўртта назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу бўйича батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.
photo: OKMK fk
2026-йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ОКМК футбол клуби дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади. Режага мувофиқ, жамоа бугун Абу-Даби шаҳрига йўл олди.
Йиғин 18-январдан 31-январгача давом этади. Мазкур давр мобайнида жамоа Абу-Даби шаҳрида машғулотлар олиб боради. Машғулот жараёнида футболчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, ўқув-машғулот йиғини доирасида тўртта назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу бўйича батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.
Иброҳим Жалолов
Редактор