locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилганини эълон қилди

ОФК қўмиталари муҳокамалардан сўнг расман эълон қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилганини эълон қилди
ФОТО: Getty images

Осиё футбол конфедерацияси миллий терма жамоалар футболини янада ривожлантириш мақсадида “AFC Nations League” (ОФК Миллатлар Лигаси) мусобақасини жорий этиш режасини маълум қилди. Янги турнир Осиё мамлакатлари учун халқаро учрашувлар тизимини янада тартибли ва барқарор қилишга қаратилган.

Мазкур мусобақа FIFA кунларида терма жамоалар учун мунтазам ва мазмунли ўйинлар ташкил этилишига хизмат қилади. Бу орқали рақиб топишдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва юқори харажатлар сезиларли даражада камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

ОФК Миллатлар Лигаси жамоалар даражасига мос рақобат муҳитини яратиб, спорт тамойилларига асосланган мувозанатни таъминлашни мақсад қилган. Шу билан бирга, турнир миллий терма жамоалар учун аниқ ривожланиш ва босқичма-босқич ўсиш йўлини белгилаб беради.

ОФК раҳбарияти ушбу ташаббусни Осиё футболи учун муҳим қадам сифатида баҳолаб, лойиҳа терма жамоалар фаолиятига барқарорлик олиб киришини таъкидлади. Шунингдек, мусобақага тижорий ҳамкорлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан катта қизиқиш билдираётгани қайд этилди.

Мусобақанинг формати, амалга ошириш босқичлари ва аниқ муддатлари ОФК қўмиталари муҳокамалардан сўнг расман эълон қилинади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг