ОЧЛ-2. «Андижон» бу сафар Туркманистон жамоаси билан дуранг ўйнади
Шу тариқа, "Андижон" 5 та учрашувда 5 та дуранг қайд этди.
Фото: Андижон ПФК
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 турнирининг гуруҳ босқичидан ўрин олган "Андижон" - "Аркадағ" учрашуви 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
Дастлаб "бургутлар" ҳужумчиси Исмоил Акинадэ 63-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқага лекин туркманистонликлар вакили Дидар Дурдиев ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, "Андижон" 5 та учрашувда 5 та дуранг қайд этиб, худди шунча очко жамғарди. Бу натижа орқали 3-ўринда бормоқда.
ОЧЛ 2. 5-тур
Андижон – Арқадағ 1:1
Голлар: Исмоил Акинаде 63, Дидар Дурдиев 68
Розикжон Султонмуродов
Журналист