locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
Фото: Ньюкасл

"Ньюкасл" клуби расмий сайти "Штутгарт" ҳужумчиси Ник Вольтемадени трансфер қилганини эълон қилди.

Натижада, германиялик ҳужумчининг трансфери бўйича келишув "ҳаккалар" учун рекорд бўлди.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, инглиз клуби 23 ёшли футболчининг трансфери учун бонуслар билан бирга 90 млн евро тўлаган. Унинг "Ньюкасл" билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Вольтамаде "шваблар" сафида 2024 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келаётган эди.

Ўтган мавсумда форвард барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 30 млн еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг