locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Хауни истеъфога чиқариши мумкин

У 2021 йилдан буён "ҳаккалар"ни бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» Хауни истеъфога чиқариши мумкин
ФОТО: Getty images

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жорий мавсум якунлангач, клубдан истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда indykaila News хабар бермоқда.

Манбага кўра, жамоанинг жорий мавсумдаги беқарор натижалари туфайли Хаунинг позициялари хавф остида қолмоқда.

Қайд этилишича, “қарғалар” раҳбарияти мураббийни мавсум якунига қадар истеъфога чиқаришни режалаштирмаган. Аммо ёзда раҳбарият мураббий ишини тўлиқ таҳлил қилади. Хау истеъфога чиқиши эҳтимоли бор.

Маълумот учун, у 2021 йилдан буён "Ньюкасл"ни бошқариб келмоқда. 21-турдан сўнг "қарғалар" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 32 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг