locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Кёртис Жонска қизиқиш билдирмоқда

Шунингдек, «ўрмончилар» «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалл номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Англиянинг «Ноттингем Форест» клуби «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, «Ноттингем Форест» раҳбарияти марказий ярим ҳимояни кучайтиришни мақсад қилган. Клуб бу борада Кёртис Жонс номзодини жиддий вариантлардан бири сифатида кўрмоқда.

«Ливерпуль» эса футболчига бўлган қизиқишдан хабардор. Мерсисайд клуби Жонсни арзон нархга қўйиб юбормоқчи эмас. Манбага кўра, «Ливерпуль» 25 ёшли ярим ҳимоячини 40 миллион фунтга баҳоламоқда.

Аввалроқ Кёртис Жонс учун Миланнинг «Интер» клуби ҳам таклиф билан чиққан эди. Италия гранди футболчи трансфери учун 21,5 миллион фунт таклиф қилган, бироқ «Ливерпуль» бу суммани етарли деб ҳисобламай, таклифни рад этган.

«Ноттингем Форест»нинг Жонска қизиқиши бежиз эмас. Жамоа Эллиот Андерсоннинг «Манчестер Сити»га сотилишидан кейин майдон марказида янги кучли ижрочига эҳтиёж сезмоқда. Шу сабабли клуб ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Кёртис Жонснинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Агар «Ноттингем Форест» ёки бошқа клуб «Ливерпуль» талаб қилаётган суммани таклиф қилмаса, мерсисайдликлар футболчини таркибда сақлаб қолиши кутилмоқда.

Шунингдек, «Ноттингем Форест» «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалл номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. У ҳам клубнинг марказий чизиқни кучайтириш режаларидан бири сифатида тилга олинмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг