«Ноттингем Форест» бош мураббийлигига яна бир номзод пайдо бўлди
Клуб 18-ўринда бормоқда
ФОТО: Getty images
"Ноттингем Форест" Шон Дайчни бош мураббийликка тайинлаши мумкин. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.
Манбага кўра, клуб "Эвертон"нинг собиқ бош мураббийи билан боғланиб, уни Анге Постекоглуга ўринбосар сифатида кўриб чиққан.
Дайч ҳозирда ишсиз ва бу вариантга ҳеч қандай қаршилиги йўқ.
"Манчестер Сити" ва "Зенит" клублари собиқ мураббийи Роберто Манчини яна бир номзод сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Ноттингем Форест" АПЛ 8-туридан кейин 5 очко билан турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист