Нойер Чемпионлар лигасида 100 та ғалабага эришди
39 ёшли дарвозабон фақатгина Роналду, Мюллер ва Касильястан ортда қолмоқда.
Photo: gettyimages
Нойер Чемпионлар лигасида 100 та ўйинда ғалаба қозонган. Фақат Роналду, Мюллер ва Касильясда кўпроқ.
Мануэль Нойер Чемпионлар лигасидаги 100-учрашувида ғалаба қозонди.
"Бавария" дарвозабони умумий турнирнинг 1-турида "Челси"га қарши ўйинда (3:1) ўйнади.
39 ёшли немис мусобақада 100 та ғалабага эришган тўртинчи футболчи бўлди. Фақатгина Криштиану Роналду (115), Томас Мюллер (110) ва Икер Касильяс (101) Чемпионлар лигасида кўпроқ ғалаба қозонишган.
Иброҳим Жалолов
Редактор