Нодирбек Бобомуродов Афғонистон клуби билан шартнома имзолади
Футболчи мамлакатнинг "Cор Пошан Ҳафи" клуби билан битим имзолади.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик форвард Нодирбек Бобомуродов фаолиятини яна Афғонистонда давом эттиради.
Футболчи мамлакатнинг "Cор Пошан Ҳафи" клуби билан битим имзолади.
Ўтган мавсумда 25 ёшли ўзбекистонлик футболчи "Аттак Энержи" клубида ўйнаганди. Кейинчалик Англиянинг 8-дивизиони иштирокчиси "Крэй Уондерерс" сафрга йўл олганди.
Маълумот учун, ўтган йили ҳам Сардор Жаҳонов Афғонистон чемпионатида тўп сурганди. У жамоа билан ОФК Челленж кубоги саралашида иштирок этганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист