locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Николай Рюндук: «Андижон»ни анча-мунчаси шунчаки юта олмайди»

«Андижон» – «БАТЭ» 2 (3:1) ўртоқлик ўйинидан кейин рақиб жамоа бош мураббийи Николай Рюндук «Андижон» матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Николай Рюндук: «Андижон»ни анча-мунчаси шунчаки юта олмайди»
photo: Andijon fk

«Андижон» – «БАТЭ» 2 (3:1) ўртоқлик ўйинидан кейин рақиб жамоа бош мураббийи Николай Рюндук «Андижон» матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:

«Ўйин яхши ўтди. Яхши спарринг бўлганидан хурсандман. Ўзим ҳам Ўзбекистон чемпионатида бўлганим учун унинг паст-баландидан хабардорман.

«Андижон»ни анча-мунчаси шунчаки юта олмайди. Водийда футболни қанчалик севишларини ҳам биламан.

Бугунги баҳс кўпроқ ёш футболчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлди, деб ҳисоблайман. Улар учун бу ўзига хос сабоқ бўлди. Нимани истаган бўлсак, шунга эга чиқдик»,—деди мутахассис.


Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг