Николай Иванов – “Локомотив” футболчиси!
Ўтган мавсумда Беларусь чемпионатида бронза медалларига эга чиққан 25 ёшли ярим ҳимоячи Николай Иванов темирйўлчилар аъзосига айланди.
photo: Lokomotiv fk
Николай Иванов – “Локомотив” футболчиси!
Ўтган мавсумда Беларусь чемпионатида бронза медалларига эга чиққан 25 ёшли ярим ҳимоячи Николай Иванов жамоамиз аъзосига айланди.
Беларуссиянинг “Славия” жамоаси таркибида 31 ўйинда 7 тадан гол ва ассист қайд этган марказий ярим ҳимоячи, шунингдек, чемпионатда вазият яратиш бўйича (36 голли вазият) 5-ўринда бўлган Николай Иванов янги мавсумни “Локомотив” сафида ўтказади.
Қизиғи шундаки, Николай Иванов Россия футболи тарихида энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади. У 2024 йилда “Машук” жамоаси таркибида “Химки” дарвозасини 4-сониядаёқ ишғол қилган.
“Локомотив”га хуш келибсан, Николай Иванов!”,– деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор