Нико Гонсалес «Ньюкасл»га ўтишга яқин
Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, «олақарға»лар «Манчестер Сити» билан 24 ёшли яримҳимоячининг трансфери борасида оғзаки келишувга эришган.
photo: gettyimages
Нико Гонсалес «Ньюкасл»га ўтишга яқин.
Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, «олақарға»лар «Манчестер Сити» билан 24 ёшли яримҳимоячининг трансфери борасида оғзаки келишувга эришган.
Трансфер қиймати 47 миллион фунтни ташкил этади. Яна 3 миллион фунт бонуслар мавжуд.
Испаниялик футболчининг ўзи ҳам «Ньюкасл»га ўтишга розилик берган. Гонсалес клубнинг спорт лойиҳасида муҳим ўрин тутиши кутилмоқда.
Нико «шаҳарликлар» сафида икки мавсум ўтказди ва АПЛда 36 та ўйинда 2 та гол урди.
Иброҳим Жалолов
Редактор