locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нидерландия Швецияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Гуруҳнинг ҳал қилувчи 3-тур баҳслари 26-июн куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нидерландия Швецияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
20.06.2026, Як.
Нидерландия
5
Швеция
1

Жаҳон чемпионатининг «F» гуруҳи 2-турида Нидерландия ва Швеция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашув нидерландларнинг тўлиқ устунлигида ўтиб, уларнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда «лолалар юрти» вакилларидан Брайан Бробби, Коди Гакпо ҳамда Крисенсио Самервил голларга муаллифлик қилишди. Шведларнинг ягона жавоб голи Энтони Эланга ҳисобига ёзилди.

Гуруҳнинг ҳал қилувчи 3-турида шведлар Японияга қарши майдонга тушади, нидерландлар эса Тунис билан куч синашади.

Жаҳон чемпионати
“F” гуруҳи, 2-тур

Нидерландия — Швеция 5:1
Голлар:
1:0 — Бробби (5), 2:0 — Бробби (17), 3:0 — Гакпо (47), 4:0 — Гакпо (54), 4:1 — Эланга (59), 5:1 — Саммервил (89).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг