Нидерландия Литвани йирик ҳисобда енгиб, ЖЧга йўлланма олди
Куман бошқарувидаги нидерландияликлар гуруҳда пешқадам сифатида якунлади.
ФОТО: Getty images
Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаши доирасида сўнгги тур баҳслари ўтказилмоқда.
Нидерландия ўз майдонида Литвани қабул қилиб, 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Голларга Рейндерс, Гакпо, Симонс ва Мален муаллифлик қилди.
Натижада “апелсинлар” 20 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
G гуруҳи
Нидерландия — Литва 4:0
Голлар: Рейндерс (16), Гакпо (58, пеналти), Симонс (60), Мален (62).
Розикжон Султонмуродов
Журналист