locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неманя Чаласан: «Ҳар доим энг юқори мақсадлар қўйилади. Якунда биз хурсанд бўламиз»

29 ёшли легионер “Бургутлар”нинг Анталиядаги йиғинда иштирок этяпти ва мухлисларнинг ҳам ундан умиди катта.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неманя Чаласан: «Ҳар доим энг юқори мақсадлар қўйилади. Якунда биз хурсанд бўламиз»
photo: Andijon fk

Хабарингиз бор, “Андижон” клубига таклиф қилинган янги футболчилар орасида сербиялик тажрибали ҳимоячи Неманя Чаласан ҳам бор.

29 ёшли легионер “Бургутлар”нинг Анталиядаги йиғинда иштирок этяпти ва мухлисларнинг ҳам ундан умиди катта.

Чаласан илк бор клуб матбуот хизматига фикрлари билан ўртоқлашди.

- Неманя, сизни жамоамизда кўриб турганимиздан мамнунмиз. Нима учун “Андижон”ни танладингиз?

- Ростини айтсам, мени “Андижон”га қўшилишимга бош мураббий сабаб бўлди. У мени ўз жамоасида кўришни истаганини ҳис қилдим. Шунингдек, аввал ҳам менга қўнғироқ қилганди. Бироқ ўша пайтда бирга ишлаш насиб қилмади. Мен уни мураббий сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан. Чунки ўзбек футболи ривожи учун катта иш қилган. Иккинчи сабаб, бу мухлислар. Мен уларни энг садоқатли эканлигини кўрдим.

- Жамоада сиздан нима кутишаётганини ҳис қиляпсизми?

- Мендан тўлиқ куч билан ҳаракат қилишимни ва жамоага ёрдам беришимни кутишяпти.

- “Андижон” - бу сиз учун бир сўз билан нимани англатади?

- Катта клуб.

- Сизни футболчи сифатида ким илҳомлантиради?

- Неманя Видич.

- “Андижон”даги фаолиятингиз тарихга муҳрланиши учун уни қандай ёзмоқчисиз?

- Ҳар доим энг юқори мақсадлар қўйилади. Якунда биз хурсанд бўламиз.

- Ўзбекистон чемпионатида илк бор иштирок этасиз. Лекин сиз чемпионатимиз ҳақида эшитгансиз. Бу борада нима дея оласиз?

- Ўйлайманки, Ўзбекистонда футбол яхши ривожланяпти. Бу борада мамлакат ҳам янада тараққий этиб бормоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг