Неймар “Сантос” билан шартномани узайтиради
ФОТО: Getty Images
Бразилиялик ҳужумчи Неймар “Сантос” сафида ўйнашда давом этади.
Ҳужумчи клуб билан шартномани узайтириш ниятида. Неймарнинг амалдаги шартномаси 2025-йил ёзида якунланади.
Янги шартнома 2026-йилнинг ёзигача тузилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, бразилиялик форвард қишки трансфер ойнасида “Ал-Ҳилол”дан “Сантос”га ўтган эди.
Насрулло Каримов
Журналист