locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар Пеленинг ЖЧдаги натижасини такрорлади

Ҳужумчи 2010 йилдан буён миллий терма жамоа сафида 130 та учрашувда иштирок этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар Пеленинг ЖЧдаги натижасини такрорлади
ФОТО: Getty images

«Сантос» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегия дарвозасини ишғол қилди. Ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Норвегия фойдасига якунланди.

Opta Sports маълумотига кўра, Неймар Бразилия тарихида тўртта жаҳон чемпионатида гол урган иккинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижага фақат Пеле эришган эди.

Неймар аввалроқ 2014, 2018, 2022 ва 2026 йилги мундиалларда гол урган. Пеле эса 1958, 1962, 1966 ва 1970 йилги жаҳон чемпионатларида ўз номини тўпурарлар қаторига ёздирган.

Ҳужумчи 2010 йилдан буён миллий терма жамоа сафида 130 та учрашувда иштирок этиб, 80 та гол урган ва 59 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг