locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нега миллий терма жамоа футболкалида реклама бўлмайди?

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Нега миллий терма жамоа футболкалида реклама бўлмайди?
ФОТО: UzbekistanFA

Эътибор берганмисиз? Миллий терма жамоалар майдонга тушганда, уларнинг либослари оддий ва рекламасиз бўлади. Клубларники эса аксинча. Улар футболкаларини ҳомийлар логотипларига тўлдиришади.

Бу бежиз эмас, албатта. Миллий терма жамоалар формасида реклама бўлмаслигининг сабаблари бир неча асосий омилларга бориб тақалади.

1. FIFA ва UEFA қоидалари бунга йўл қўймайди

Халқаро футбол ташкилотлари - FIFA ва UEFA миллий терма жамоаларнинг расмий либосларида реклама бўлишига қатъий тақиқ қўйган. Уларнинг регламентларига кўра, терма жамоа футболкасида фақат қуйидагилар бўлиши мумкин:

• Миллий футбол ассотсиацияси логотипи

• Ишлаб чиқарувчи спорт брендининг логотипи (Nike, Adidas ва бошқалар)

• Футболчининг рақами ва исми

2. Миллий рамзлар ва тимсоллар тижорат воситаси эмас

Миллий терма жамоа - бу оддий спорт жамоаси эмас. Бу бутун халқ ва давлатни ифодаловчи рамздир. Шу сабабли, унга тижорат аралашмаслиги керак. Реклама жойлаштириш - миллий шаън, мустақиллик ва бирлик тимсолига путур етказиши мумкин деб қаралади.

3. Ҳомийлик - бошқа шаклларда

Бу миллий жамоаларнинг ҳомийликдан воз кечган дегани эмас. Улар ҳомийларни қуйидагича кўрсатишади:

• Машғулот либосларида

• Стадионлардаги баннерларда

• Матбуот анжуманларида орқа фонларда

• Расмий сайт ва медиа платформаларда

Бу орқали ҳомийлик даромадлари сақланиб қолинади, аммо асосий ўйин либослари “пок” сақланади.

4. Эстетика ва ягона дизайн

Миллий жамоаларнинг формаси - бу наfaқат спорт кийими, балки маданият ва дизайн тимсоли ҳамдир. Ҳар бир миллий либос ўзига хос ранглар, нақшлар, тарихий элементлар орқали ажралиб туради. Реклама эса буларни бузиши мумкин. Шу сабабли, миллий форма рекламасиз, оддий ва жиддий кўринишда ишлаб чиқарилади.

Хулоса қилиб айтганда, миллий терма жамоа формасининг рекламасиз бўлиши - бу наfaқат FIFA'нинг талаби, балки бу либоснинг ҳурмати, соф ва рамзий аҳамиятга эга эканини билдиради. Бу либосни кийган ҳар бир футболчи faқат ўз клубини эмас, балки бутун халқ ва юрт шаънини ҳимоя қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг