Нефтчи - Пахтакор. Ўзбекистон Суперкубоги ўйини превюси
15 март куни "Шерлар" Андижондаги "Бобур Арена" стадионида "Нефтчи" билан Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида майдонга тушади.
photo: Paxtakor FK
"Нефтчи" - "Пахтакор". Ўзбекистон Суперкубоги ўйини превюси
15 март куни "Шерлар" Андижондаги "Бобур Арена" стадионида "Нефтчи" билан Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида майдонга тушади.
Ҳозиргача жамоамиз Суперкубокда етти марта майдонга тушган. 1999 йил "Навбахор", 2015 йил "Локомотив", 2016, 2023 ва 2024 йилларда "Насаф"га имконият бой берилган. Икки марта "Насаф" устидан ғалаба қозонилган — 2021 ва 2022 йилларда. Таъкидлаш лозимки, "Пахтакор" учун бу Суперкубокдаги 8-ўйин бўлади, "Нефтчи" эса илк бор унда иштирок этади.
"Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 15 март, якшанба куни Андижондаги "Бобур Арена" стадионида соат 19:30 да бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор