locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» клуби «Бешикташ» билан меморандумни имзолади

Шунингдек, “Бешикташ” клуби делегациясининг Фарғона шаҳрига расмий ташрифи бўйича ҳам томонлар ўзаро келишиб олдилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» клуби «Бешикташ» билан меморандумни имзолади
Фото: Нефтчи ПФК

“Нефтчи” бош директори Мансурбек Тошматов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди. Ушбу ташриф доирасида Туркиянинг номдор клубларидан бири — “Бешикташ” футбол клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича учрашув ўтказилди ҳамда “Нефтчи” академияси ва “Бешикташ” клуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида томонлар келгусида ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ёш футболчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиб, муҳим келишувларга эришдилар.

Имзоланган меморандум доирасида ҳар икки клуб академияларини ривожлантириш йўлида тажриба алмашиш, мураббийлар ва мутахассислар учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, иқтидорли ёш футболчилар билан ишлаш тизимини замонавий талабларга мослаштириш каби йўналишлар белгиланиб олинди.

Шунингдек, келгусида “Бешикташ” клуби мутахассисларининг Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” футбол академиясига ташриф буюриши, уларнинг иштирокида амалий машғулотлар ва семинарлар ўтказилиши бўйича ҳам келишувга эришилди.

Учрашув давомида “Нефтчи” клуби бош директори Мансурбек Тошматов “Бешикташ” клуби президенти Сердал Адални “Нефтчи” академиясининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди. Шунингдек, “Бешикташ” клуби делегациясининг Фарғона шаҳрига расмий ташрифи бўйича ҳам томонлар ўзаро келишиб олдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг