locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Назорат ўйини. «Динамо» Тошкентда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

«Динамо» жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Ғазалкент» жамоасига қарши майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Назорат ўйини. «Динамо» Тошкентда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
photo: Dinamo fk

«Динамо» жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Ғазалкент» жамоасига қарши майдонга тушди.

ЎФАга қарашли миллий футбол марказидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтган назорат баҳсида Вадим Абрамов асосий таркибдан ташқари, бир қатор ёш ўйинчиларни кўрикдан ўтказди. Учрашувда жамоамизнинг бир қатор янги ўйинчилари илк бор ўзаро бирга майдонга тушишди. Учрашувда Абрамов шогирдлари Зайниддин Тожиев мураббийлигидаги Тошкент вилояти жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди – 6:2.

Азизбек Аманов ҳисобни очган бўлса, кўрикда бўлган легионерлар Элнур Халиков ва Георгий Бабалиев ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди, Хислат Халилов 4-голни урган бўлса, заҳирадан майдонга тушган Беҳрузбек Облоқулов сўнгги дақиқаларда дублга эришди.

Назорат ўйини. Тошкент
9 январ (жума)
«Ғазалкент» - «Динамо» - 2:6
Голлар: Мухаммадюсуф Файзуллаев 44', Владислав Набатов 50' – Азизбек Аманов 42, Элнур Халиков 46, Георгий Бабалиев 53, Хислат Халилов 73, Беҳрузбек Облоқулов 80, 88.
«Динамо» (асосий таркиб): Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Мабепа Аесса, Жалолиддин Жумабоев, Салим Мустафоев, Санжар Қодирқулов, Расул Йўлдошев, Нурулло Тўхтасинов, Азизбек Аманов, Анваржон Ҳожимирзаев, Миржахон Мираҳмадов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг