«Навбаҳор» ўртоқлик учрашувида «Малишево»га ютқазиб қўйди
“Навбаҳор” сафида Русланбек Жиянов ва Анри Чичинадзелар ўз номига гол ёздириб қўйди.
Фото: Навбаҳор ПФК
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Рақиб Косовонинг "Малишево" клуби бўлди. Голларга бой кечган баҳсда "лочинлар" 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“Навбаҳор” сафида Русланбек Жиянов ва Анри Чичинадзелар ўз номига гол ёздириб қўйди.
Маълумот учун, Темур Кападзе шогирдлари навбатдаги беллашувни Шимолий Македониянинг "Пелистер" жамоасига қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
“Навбаҳор” (Ўзбекистон) – “Малишево” (Косово) 2:3
Голлар: Русланбек Жиянов, Анри Чичинадз
Розикжон Султонмуродов
Журналист