«Навбаҳор» назорат баҳсида «Башакшехир»дан устун келди
Норчаев ва Жиянов иккитдан гол урди.
Фото: Навбаҳор ПФК
Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Навбаҳор” навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувини Туркиянинг "Башакшеҳир" клубига қарши ўтказди.
Ушбу ўйиннинг бошланғич таркиби қуйидагича кўриниш олди: Ўткир Юсупов, Саидазамат Мирсаидов, Исломбек Маматказин, Дилшоджон Комилов,Асадбек Раҳимжонов, Русланбек Жиянов, Диёр Холматов, Қувондиқ Рўзиев, Ҳусайн Норчаев, Аббосжон Ғуломов, Алекс Фернандес.
Мазкур баҳсда “Лочинлар” Ҳусайн Норчаев ва Русланбек Жияновларнинг дубллари эвазига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.