“Навбаҳор” бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолаш арафасида
Жулио Сезар 17 июл куни наманганликлар сафини тўлдириши кутилмоқда
Расм: Instagram
Бразилиялик ҳимоячи Жулио Сезар Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган «Навбаҳор» клубига ўтиш арафасида. Бу ҳақда бир қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, 28 ёшли футболчи Таиланднинг «Утайтхани» жамоасидан Наманган клубига ўтади ва 17 июл куни расман шартнома имзолайди.
«Навбаҳор» жамоаси чемпионатдаги юқори натижалар учун таркибни кучайтиришни мақсад қилган ва Сезар трансфери шу режанинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор