\"Навбахор\" ўз академиясига эга бўлди!
PHOTO: Telegram
Футболни академиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Юқори мақсадларни ҳамда давомий мунтазамликни мақсад қилган жамоалар ўз футбол академияларига эга бўлишган.

Бу орқали ёш иқтидорларни тарбиялаб, бош жамоага етиштириб бериш, шунингдек, уларни келажакда терма жамоаларда ҳам муносиб ўйнай олиши ва легионер бўлиши учун муносиб тайёргарликни амалга ошириш мақсад қилинади.

Наманганнинг “Навбахор” жамоаси ҳам бугундан эътиборан ўз футбол академиясига эга бўлди. Бу кунгача “Навбахор” футбол мактаби фаолият юритаётган ва уни “Нефтчи” ҳамда “Навбахор” жамоаларида ўйнаган собиқ футболчи Санжар Асқаралиев директор сифатида бошқариб келаётган эди.
Иброҳим Жалолов
Редактор