Навбахор Марказий стадионида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
photo: Navbahor FK
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғофуржон Жамалов бошчилигида масъуллар иштирокида марказий стадионда ўрганиш ишлари олиб борилди. Яқинлашиб келаётган мавсумга сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида мавжуд ҳолат кўздан кечирилиб, ободонлаштириш йўналишида бир қатор вазифалар белгиланиб олинди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Хусусан, майдон чимини янгилаш ва парваришлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор