locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Насаф»нинг ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 6-турдаги рақиби ҳақида

Al Ittihod — Nasaf учрашуви 23-декабрь куни соат 23:15 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Насафнинг ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 6-турдаги рақиби ҳақида
ФОТО: Getty images

23-декабрь куни Насаф клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 6-тури доирасида Саудия Арабистонининг Al Ittihod жамоаси билан куч синашади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

Al Ittihod жамоаси 98 йиллик тарихга эга. Клуб 1927-йилда ташкил этилган.

Жамоага мухлислар томонидан “Tigers” (Йўлбарслар) ва “The People’s Club” (Халқ жамоаси) деган лақаблар берилган.

Al Ittihod ўз уй учрашувларини Жидда шаҳрида жойлашган Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити стадионида ўтказади. Ушбу майдон 62 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

Жамоа шу вақтгача 10 карра Саудия Арабистони Профессионал лигаси, 10 карра Қирол кубоги, 8 карра Валияҳд шаҳзода кубоги мусобақаларида чемпион бўлган. Шунингдек, Al Ittihod 2004 ва 2005-йилги мавсумларда Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг бош совринига эга чиққан.

Жамоани айни пайтда 51 ёшли португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида Брага, Нант, Порту, Милан каби номдор клубларда ишлаган. 2025-йил октябрь ойида ушбу жамоани қабул қилиб олган.

Консейсау мураббий сифатида Порту клуби билан 3 марта Португалия чемпионатида ғолиб бўлган. Айни шу йилларда ушбу мураббий лига томонидан “Йил мураббийи” деб топилган.

Ҳозирда Al Ittihod клубида Муса Диаби, Стивен Бергвейн, Н’голо Канте, Фабиньо ва Карим Бензема каби жаҳон футболи юлдузлари фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, клубда айни пайтда Солих Ал Шехри, Файсал Ал Ғамди, Ҳассан Кадеш, Ахмад Ал Ғамди, Саад Ал-Муса каби Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари тўп сурмоқда

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Al Ittihod — Nasaf учрашуви 23-декабрь куни соат 23:15 да старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг