«Насаф» U21 Ҳоким Кубоги финалига йўл олди
Ҳоким кубоги мусобақаси Ботир Қораев шогирдлари учун янги мавсум олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда.
Фото: Насаф ПФК
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақасида Насаф U21 жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб келмоқда. Жамоамиз кеча мусобақа доирасида "Super Oil" жамоасига қарши ярим финал учрашувида майдонга тушди.
Беллашувда ёшларимиз ишончли ўйин намойиш этиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди ва мусобақанинг финал босқичига йўл олди.
Мазкур Ҳоким кубоги мусобақаси Ботир Қораев шогирдлари учун янги мавсум олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Ёш футболчилар учун бу беллашувлар ўйин амалиёти, жамоавий уйғунлик ва рақобатбардошликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист