\"Насаф\" халқаро майдонда ўз юришини бошлайди
“Аждарлар” жамоаси бугун Тошкент–Жидда йўналиши бўйича Саудия Арабистонига йўл олди.
photo: Nasaf FK
Осиё чемпионлар лигасининг Элит лига учрашувлари янги мавсуми бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Мусобақада Ўзбекистон номидан Суперлиганинг амалдаги чемпиони Қаршининг “Насаф” жамоаси иштирок этади.
“Аждарлар” жамоаси бугун Тошкент–Жидда йўналиши бўйича Саудия Арабистонига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, “аждарлар” 15-сентябр куни мусобақанинг амалдаги чемпиони — “Al Ahli” жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:15 да старт олади.
Иброҳим Жалолов
Редактор