locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Насаф» футбол мактабида A тоифали мураббийлар сони ортди

Шу тариқа, футбол мактабимизда A тоифали мураббийлар сони 8 нафарга етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Насаф» футбол мактабида A тоифали мураббийлар сони ортди
Фото: Насаф ПФК

"Насаф" футбол мактаби юртимиз терма жамоаларига иқтидорли футболчилар етказиб беришда етакчи масканлардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда футбол мактабимизда филиаллардан ташқари йигирмадан ортиқ мураббий фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 6 нафари Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг A тоифасидаги лицензиясига эга эди.

Куни кеча мураббийларимиз Нодир Халимов ҳамда Зафар Очилов ОФКнинг ушбу йўналишдаги ўқув курсларини муваффақиятли якунлаб, A тоифасидаги лицензияга эга бўлишди.

Шу тариқа, футбол мактабимизда A тоифали мураббийлар сони 8 нафарга етди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг