«Насаф» «Ал Ваҳда»га қарши қизил рангли либосларда ҳаракат қилади
Ҳар иккала жамоа ўйин олди йиғилишда иштирок этишди.
Фото: Насаф ПФК
"Насаф" – "Ал Ваҳда" учрашуви олдидан мусобақа расмийлари ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг либос рангларига ҳам ойдинлик киритилди. "Насаф" қизил, меҳмонлар жамоаси эса оқ рангли либосларда майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф”нинг “Ал Ваҳда”га қарши беллашуви соат 18:45 да старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист