locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Душан Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи

Клуб Лукакунинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» Душан Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Италия А Сериясининг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, сербиялик марказий ҳужумчига «Наполи» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Неаполликлар Влаховични жамоани тарк этиши мумкин бўлган бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакунинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

25 ёшли Влахович ўтган мавсум А серияда «Ювентус» сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ўтган мавсум Италия чемпионатини иккинчи ўринда якунлади ва шу орқали УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ, аммо Влахович неаполликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг