locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» «Бока Хуниорс» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Италия клубига бу трансфер 17 миллион евроға тушиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Наполи» клуби «Бока Хуниорс» жамоаси қанот ҳужумчиси Эсекиел Себалосни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, мазкур футболчи «Наполи» бош мураббийи Антонио Конте томонидан жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Себалоснинг «Бока Хуниорс» клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охирига қадар амал қилади. Аргентина клуби футболчини трансфер қилиш эвазига 17 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 7 миллион еврони ташкил этади.

«Бока Хуниорс» тарбияланувчиси ҳисобланган Себалос клуб сафида барча мусобақаларда 130 та учрашув ўтказиб, 16 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган. «Наполи» клуби раҳбарияти келгусида таркибни ёш ва иқтидорли ўйинчилар билан тўлдириш мақсадида ушбу трансфер бўйича музокараларни давом эттириши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг