Наманганда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида навбатдаги спорт баҳслари бошланди
Ғолиблар республика босқичига йўлланма қўлга киритади.
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида волейбол спорт тури бўйича ҳудудий босқичга старт берилди.
Мусобақаларда университет ва институтлардан сараланган жамоалар ўзаро куч синашмоқда.
Мазкур турнир ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спорт орқали дўстлик ва жамоавийлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мусобақалар давомида жамоалар финал йўлланмаси учун кураш олиб боради ва ғолиблар республика босқичига йўлланма қўлга киритади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист