locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманган вилояти ҳокими Навбахор Марказий стадионига ташриф буюрди

Ташриф давомида ўйингоҳда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари қандай олиб борилаётгани кўздан кечирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманган вилояти ҳокими Навбахор Марказий стадионига ташриф буюрди
photo: Navbahor FK

Наманган вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш, оммавий спортни қўллаб-қувватлаш ҳамда яқинлашиб келаётган спорт мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Намангандаги "Марказий" стадионидаги ишлар ҳам бундан мустасно эмас.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов "Марказий" стадионига ташриф буюрди. Ташриф давомида ўйингоҳда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари қандай олиб борилаётгани кўздан кечирилиб, "Навбахор"нинг асосий ва ёшлар жамоалари янги мавсумда ўзлари иштирок этадиган мусобақаларда муносиб иштирок этишлари учун барча шароитларни талаб даражасида бажариш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Наманганлик футболсевар мухлислар "Навбахор" жамоамиз иштирокидаги уй ўйинларини кўриш учун узоқ йўл босиб, сафар қилиб қийналмасликлари, ўзлари учун жонажон бўлган "Марказий" стадионда туриб томоша қилишлари кераклиги таъкидланиб, иш жараёни суръатини ошириш ва мумкин қадар мухлисларни соғинтириб қўймаслик топшириғи берилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг