locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нагельсманн: \"Роналду ҳали ҳамон хавфли футболчи\"

Германия Миллатлар лигаси ярим финал баҳсида Португалияни қабул қилади
Нагельсманн: "Роналду ҳали ҳамон хавфли футболчи"
Фото: Getty Images

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳужумчи Криштиану Роналду борасида ўз фикрларини билдирди.

"У ҳали ҳам кучли, буни кўп йиллардан бери исботлаб келмоқда. Бундай даражада шунча вақт ўйнаш – жуда қийин. Роналду ниҳоятда кўп гол урган ва ўйнаган жамоаларига катта таъсир кўрсатган.

Умид қиламанки, бугун у ўйинга катта таъсир кўрсатмайди. Ёшига қарамасдан, Криштиану ҳали ҳам жуда хавфли, дарвоза олдида ва ҳавода кучли. Биз эҳтиёткор бўлишимиз керак", — деди Нагельсманн.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг