Нагельсманн «Челси»нинг таклифини рад этди
Немис мутахассиси Лондонда ишлашни истамади.
ФОТО: Getty images
“Челси” бош мураббий Лиам Росеньорни истеъфога чиқаришга қарор қилди.
Ҳозирда клуб янги бош мураббий изламоқда. Қайд этилишича, ҳозирча топ-даражадаги мутахассисларнинг ҳеч бири Лондонда ишлаш истаги билан ёнмаяпти.
The Times нашри хабарига кўра, Германия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Юлиан Нагельсманн эҳтимолий номзодлар қаторида эди, бироқ у АПЛга ўтишга қизиқиши йўқлигини аллақачон билдирган.
Британия нашри бошқа вариантлар сифатида Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан бери ишсиз бўлган Хаби Алонсо, шунингдек, Андони Ираола ва Сеск Фабрегасларни тилга олмоқда.