Набираси билан фахрланмоқда — Роналдунинг онаси унга машғулот пайтида ёрдамчи бўлди
Футбол
13 май 2025
да
06:10

Бакрадзе Иман
Редактор

Расм: championat.com
Криштиану Роналдунинг онаси Мария Долореш Авейру Португалия U15 терма жамоаси таркибида машғулот ўтказаётган набираси — Криштиану Роналду кичикнинг машғулотини кузатди.
14 ёшли ҳужумчи ҳозирда Саудия Арабистонидаги “Ан-Наср” клуби ёшлар жамоасида тўп суради ва Влатко Маркович номи билан аталувчи халқаро турнирда қатнашиш учун Португалия U15 термасига чақирилган. Мусобақа 13–18 май кунлари Хорватияда бўлиб ўтади. Португалия Япония, Греция ва Англия терма жамоаларига қарши майдонга чиқади.
Криштиану Роналду ижтимоий тармоқда ўғлига қуйидагича изҳор билдиради: “Сен билан фахрланаман, ўғлим!”, дея терма жамоа билан тушган суратини ҳам жойлади.
Машҳур янгиликлар

Футбол
Бугун да 17:07

Футбол
Бугун да 14:00
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг