Мюнхен клуби Бавария немис футболчиси Томас Мюллернинг кетиши ҳақида гапирди


Мюнхен клуби «Бавария» ижтимоий тармоқларда 35 ёшли ярим ҳимоячи Томас Мюллернинг жорий мавсум якунлангандан сўнг кетиши ҳақида ёзди.
Клуб вакили шундай ёзган: «Немис рекордчиси Мюллернинг ажойиб фаолиятини ўз хайрлашув учрашувини ташкил этиш орқали шарафлайди. Шунингдек, икки карра требл соҳиби ва жаҳон чемпиони «Бавария» учун сўнгги ўйинларини 15 июндан 13 июлгача АҚШда ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўтказишига қарор қилинди».
Мюллер 2000 йилдан буён «Бавария» академиясида тарбияланган. Шундан бери ярим ҳимоячи 743 та ўйинда қатнашиб, 247 та гол урган ва 273 та самарали пас берган. Немис клуби таркибида Мюллер 12 марта Германия чемпиони ва икки марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган.

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12