locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мюллер кутилмаганда Австралияга йўл олиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мюллер кутилмаганда Австралияга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

“Бавария” собиқ футболчиси Томас Мюллер кутилмаганда Австралияга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар берди.

Австралиянинг “Сидней” клуби Томас билан бир неча ҳафталик музокаралар олиб бораётгани айтилмоқда. Бироқ 35 ёшли ҳужумчини ишонтириш клуб учун осон бўлмаяпти.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи ҳали ҳам АҚШга кетиш тарафдори, аммо Австралия вариантини ҳам инкор этмаяпти.

Унга “Лос-Анжелес” жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар бор. Бироқ клуб Мюллерга йилига 1,7 миллион евро маош таклиф қилган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг