locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мюллер “Фиорентина” таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мюллер “Фиорентина” таклифини рад этди
Фото: Getty Images

Томас Мюллер тез орада “Бавария”ни тарк этади. Футболчи ўзига муносиб таклифларни кўриб чиқмоқда.

Инсайдер Кристиан Фальк сўзларига кўра, “Фиорентина” жамоаси Мюллерга таклиф билан чиқди. Аммо германиялик ҳужумчи “бинафшаранглилар” таклифини қабул қилмади.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли ҳужумчи 2009 йилнинг июлидан бери "Бавария"да тўп тепмоқда. Мюллер шу ёзда эркин агентга айланади. Томас Бундеслиганинг жорий мавсумида 26 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг